Нақшбандия - ҳушёрлик йўли

Мазкур монография муаллифнинг волидаи муҳтарамалари, мўътабар аёл, садоқат рамзи бўлган азиз Фотима аяжон Ходжаеванинг (1922–2018) муқаддас хотираларига бағишланган.

Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июлдаги “Абдухолик Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги № Ф-4988-сонли фармойиши ижросини таъминлаш учун Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўли ва маънавий меросини мукаммал ўрганиш ва ундан халқимизни баҳраманд қилиш эзгу ниятида тайёрланди.

Монографияда Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389) томонидан асосланган Нақшбандия таълимотининг ҳушёрлик йўли эканлиги фалсафий тадқиқ этилган. Жунайд Бағдодийнинг ҳушёрлик йўли асосчиси эканлиги, Юсуф Ҳамадонийнинг «Ҳуш дар дам» ўгитининг Хожагон ва Нақшбандия таълимотининг асосий тамойили сифатида мазмун-моҳияти очиб берилган. Ҳушёрлик Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосий тушунчаси сифатида таҳлил этилиб, унинг борлиқ, билиш, инсон ва қадрият тушунчалари билан алоқадорлиги ёритилган. Ҳушёрлик тамойилининг асосий тушунчаси нафаснинг моҳияти метафизик методологик ёндашув билан асосланган. Асар тадқиқотчилар ва тасаввуф билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.

Яқин кунларда монографиянинг электрон шакли ушбу тизим орқали эътиборингизга ҳавола қилинади.

Mukammal.uz - Copyright 2021.