Баҳоуддин Нақшбанд


БАҲОУДДИН НАҚШБАНД, Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбандал-Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Буз-рук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) (1318 — Бухоро вилояти, ҳоз. Когон тумани — 1389) — машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси. У туғилган қишлоқ Қасри Ҳиндувон (кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд шарафига Қасри Орифон) деб аталган. Унинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Лекин Баҳоуддин Нақшбанд Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансуб саййидзодалардан эканлиги қайд этилган. Отаси тўқувчи ҳамда ўйма нақш солувчи (нақшбанд) бўлган. Баҳоуддин Нақшбанд тақдирида бобосининг алоҳида хизмати бор. У суфийлар билан яқин алоқада эди. Шу сабабли набирасида ило-ҳиётга катта қизиқиш уйғотди. Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи пири — устози Хожа Муҳам-мад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх ёш Баҳоуддин Нақшбандни тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширди. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлгандан кейин шоғирдига ижозат беради. Баҳоуддин Нақшбанд илм истаб, яс-савия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига, Нахшаб, яъни ҳоз. Қарши ш. га боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддин Нақшбанднинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади. Баҳоуддин Нақшбанднинг деярли бутун умри Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқпарда суфийлик билан ўтган. У икки марта ҳаж қилган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати — кимхобга нақш (гул) солиш билан кун кўрган. Хизматкор ёки қул саклашни гуноҳ деб билган. Баҳоуддин Нақшбанд халқ орасида «Балогардон» (яъни дуо 6-н балоқазони даф қилувчи) унвони билан ҳам машҳур. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдуҳолиқ Ғиж-дувоний назарияларига асосланган. Таълимотининг асосида «Дил-ба ёр-у, даст-ба кор» («Кўнгил Худода бўлсин-у, қўл иш билан банд бўлаверсин») деган шиор ётади.

Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуфдаги илгарилари амалда бўлган қаттиқ талабларни бир қадар юмшатди, мўтадиллаштирди, кундалик турмушга мослади. Унингча, Аллоҳга ин-тилиш кўнгил билан амалга ошиши керак. Қул эса иш — меҳнат билан банд бўлаверсин. Баҳоуддин Нақшбанднинг таркидунёчилик қилмай, демакки, бу дунё ишларидан очиқ-ошкор қўл силкимай туриб ҳам Аллоҳга етишиш мумкинлиги ҳақидаги ғояси мусулмон оламида тасаввуфнинг жуда кенг аҳоли қатламлари ичига кириб борншини таъминлади.

Баҳоуддин Нақшбанднинг қабри азалдан зиёратгоҳ ҳисобланади. Илгари амирлар тахтга ўтиришдан олдин, сафарга чиқаётганда ва қайтаётганда албатта Баҳоуддин Нақшбанд дахмасини зи-ёрат қилишган. Абдулазизхон 1544-й. Б. Н. мақбараси ёнида улкан бир хонақоҳ қурдирган. Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан кейин нақшбандия тариқати кенг ёйилди. 15-а. да Хўжа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий бу тариқатнинг энг йирик рахдимоси сифатида майдонга чиқди. Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Зағириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб каби шоирлар ҳам нақшбандия тариқатида эдилар. Улар ижодида нақшбандия ғоялари кенг ва ат-рофлича тарғиб этилди.

Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида, унинг таълимоти хусусида, нақшбандий шайхлар тўғрисида та-лай асарлар яратилган. Биргина Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар хазинасининг ўзида нақшбандияга доир 195 китоб мавжуд. Жумладан, Салоҳ ибн Муборак алБухорийнинг Ан«ису-т-толибийн ва уддату с–соликийн» («Толиблар ошнаси ва соликлар раҳномаси») асари (1383)да Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт тарзи, каш-фу кароматлари ва пурҳикмат сўзларидан намуиалар берилади. Бу асар «Ма-қомати ҳазрати Хожаи нақшбанд» номи билан юритилади. Шу муаллифнинг 4 қисмдан иборат «Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» («Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг таъриф ва тавсифлари») асари ҳам бор. Булардан ташқари Б. Н. нинг суюкли халифаси Хожа Муҳаммад Порсо ёзиб қолдирган бир неча асар орқали валийликнинг таърифи, Баҳоуддин Нақшбанднинг тариқатдаги илк даврлари, унинг суҳбатлари ва ҳикматли сўзлари билан танишиш, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомларидан бахраманд бўлиш мумкин. Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675-йиллиги (1993) муносабати билан Ўзбекистонда Баҳоуддин Нақшбанд таълимотини ўрганишга аҳамият кучайди. Бухоро давлат унти ҳузурида «Нақшбандия» илмий маркази иш бошлади. У ерда тасаввуфий-ирфоний меросни тадқиқ этиш йўлга қўйилди. Бухоро давлат музей-қўриқхонасида ҳам «Нақшбандия» маркази тузилди Ад.: К6ул Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али, Баҳруддин Балогардон, Т., 1993; Идрис шоҳ, Нақшбандий тариқати, Т., 1993; Насафий, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд, Т.. 1993,Садрилдин Салим Бухорий, Дилда ёр, Т., 1993; Қаюмов А., Бу оғанг ила бўлға-сен Нақшбанд…, Т., 1993; Иззат Сул-т о н , Баҳоуддин Нақшбанд абадияти. Т., 1994; Султонмурод Олим, Нақшбанд ва Навоий, Т., 1996.

Mukammal.uz - Copyright 2021.