Асосий мақсад


1. "Нақшбандия" таълимотини асослаган Баҳоуддин Нақшбанд номи билан маълум ва машҳур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий (1318-1389) ҳаёт йўлларини манбалар асосида илмий ёритиб бериш.

2. "Нақшбандия" таълимотининг шаклланиш генезисини очиб бериш.

3. "Нақшбандия" таълимоти асосида турган "Хожагон" тариқати ва таълимотининг ўзига хос томонларини илмий таҳлил этиш.

4. Хожагон - Нақшбандия таълимотларнинг асосчилари ҳисобланган Бухорои Шарифнинг "Етти пири" ҳақида илмий маълумотлар бериш.

5. Баҳоуддин Нақшбанднинг маънавий меъросини манбалар асосида таҳлил этиш.

6. Баҳоуддин Нақшбанднинг "Аврод" рисоласидаги комил инсонни тарбиялашга доир ғояларни ҳозирги кун ёшларини ҳақиқий инсон бўлиб камол топиши учун аҳамиятини ёритиб бериш.

7. Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳикматли ўгитларини манбалар асосида келтириб уларнинг мазмун-моҳиятини шарҳлаш.

8. "Нақшбандия" таълимотининг бутун тариқатлар тизимидаги ўрни ва ролини очиб бериш.

9. "Нақшбандия" камолот йўли эканлигини асослаш.

10. "Нақшбандия" ҳушёрлик йўли эканлиги ва унинг аҳамиятини очиб бериш.

11. "Нақшбандия" инсонпарварлик ва бутун борлиққа муҳаббат руҳида тарбиялаш мажмуи эканлигини асослаш.

12. "Нақшбандия"да қалб тушунчаси ва уни поклаш йўлларини ҳозирги ёшларни тарбиялашдаги ўрнини очиб бериш.

13. "Нақшбандия" нафсни тарбиялашда энг мўътадил ва меъёрдаги камолот йўли эканлигини исботлаш.

14. "Нақшбандия"нинг инсон камолотига оид 11 тамойилини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш.

15. "Нақшбандия" таълимотидаги ҳаёт нафаслар тизими эканлигини ва унинг ҳозирги кун учун аҳамиятини очиб бериш.

16. "Нақшбандия"даги энг асосий тушунча "Вақт" масаласини ҳозирги кун учун аҳамиятини очиб бериш.

17. Ёшларни оммавий маданият таъсиридан ҳимоя этишда "Нақшбандия" таълимоти кучли иммун тизим эканлигини асослаш.

Mukammal.uz - Copyright 2021.