БАРЧА КИТОБЛАР
НАҚШБАНД РУБОИЙЛАРИ ФАЛСАФАСИ
Монографияда жаҳоншумул Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосчиси, Баҳоуддин, Шоҳ Нақшбанд, Хожаи Бузург, Намаки Машойих номлари билан машҳур, Бухорои Шарифнинг еттинчи пири Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий (1318–1389) маънавий меросининг янги қиррасини ёритувчи манба «Рубоиёти Хожа Нақшбанд» асарида жамланган рубоийлар фалсафий таҳлил этилган. Монография тадқиқотчилар ва тасаввуф билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланга
«Фан» нашриёти - 2025
60
Юклаб олишЮсуф Ҳамадоннй - Етти пирнинг табаррук устози
Мазкур монографияда Бухорои шарифни дунёга танитган Етти пирлар, шунингдек, яссавия таълимотининг асосчиси Аҳмад Яссавийнинг улуғ ва мўътабар устози Юсуф Ҳамадоний (1048-1141) нинг ҳаёт йўли, маънавий мероси ҳамда тасаввуф тарихидаги хизматлари очиб берилган. Монография тасаввуф соҳасида илмий изланишда бўлган тадқиқотчилар ва кенг ки тобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Тошкент «MASHHUR-PRESS» - 2024
41
Юклаб олишНақшбандия – ҳушёрлик йўли
Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июлдаги “Абдухолик Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги № Ф-4988-сонли фармойиши ижросини таъминлаш учун Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўли ва маънавий меросини мукаммал ўрганиш ва ундан халқимизни баҳраманд қилиш эзгу ниятида тайёрланди.
Тошкент: «Фан» нашриёти - 2024
57
Юклаб олишҲазрат Cаййид Амир Кулол
Ушбу рисола тасаввуф таълимотини бутун Марказий Осиё ва мусулмон Шарқига ёйган, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд устози бўлган Улуғ зот Ҳазрат Саййид Амир Кулолнинг муборак ҳаёт йўллари ва ўлмас таълимотларини "Мақомати Амир Кулол" номли XV асрнинг нодир ёзма манбаининг таржима ва шарҳи асосида ёритади.
“Бухоро” нашриёти - 2003
54
Юклаб олишБаҳоуддин Нақшбанд Рубоийлар
Рисолада Баҳоуддин Нақшбанднинг (1318-1389) “Рубоиёт” асари асл манбадаги форс тилида ва кирилл алифбосидаги табдили жамланган. Бу манба илк маротаба илмий муомалага киритилиб, кенг китобхонлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.
“Дурдона” нашриёти - 2023
72
Юклаб олишБаҳоуддин Нақшбанд. Ҳикматли сўзлар.
Қўлингиздаги рисола Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд (1318- 1389) томонидан айтилган ва манбаларда келтирилган ҳикматли сўзлар ҳамда ҳаёт йўллари ва маънавий мерослари ҳақида ўзбек ва инглиз тилларида маълумот беради. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
“Дурдона” нашриёти - 2021
86
Юклаб олишБухорои Шарифнинг Етти Пири
Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил Ф-4988-сонли “Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси мақсадида тайёрланди. Мазкур рисолада Бухорои Шарифнинг етти пири Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобои Самосий, Ҳазрат Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўллари ва маън
«LESSON PRESS» MCHJ нашриёти - 2022
127
Юклаб олишАбдулхолиқ Ғиждувоний
Мазкур монографияда Бухорои Шарифнинг биринчи пири Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ҳаёт йўллари ва маъ- навий мерослари ҳақидаги манбалар асосида маълумот берилган. Монография ислом тарихи ва манбашуносли- ги, тасаввуф таълимотининг тадқиқотчилари ҳамда мазкур масалалар билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти - 2020
104
Юклаб олишНақшбандия тушунчалари генезиси
Асарда Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) томонидан асосланган нақшбандия таълимотидаги тасаввуфий тушунчаларни генезиси тадқиқ этилган. Унда нақшбандия тушунчалари билан антик давр фалсафаси илк ва кейинги мумтоз тариқатларда вужудга келган асосий тушунчаларнинг ўзаро алоқадорлиги, узвийлиги, ўзаро таъсири ва фарқ этувчи томонлари илмий нуқтаи назардан тадқиқ этилган. Башарият мутафаккирлари Абу Саид Абулхайр, Жалолиддин Румий ва ибн Арабийлар таълимоти билан нақшбандиянинг умумийлик ва
“Бухоро” нашриёти - 2010
97
Юклаб олишБаҳоуддин Нақшбанд
Ушбу монографияда Нақшбандия таълимоти ва тариқати асосчиси, буюк инсон Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) ҳаёт йўли, камолот даражалари, бунёдкор ғоялари ва таълимотидаги асосий тушунчалар ва манбалар таҳлили ёритилган. Баҳоуддин Нақшбанд ҳаётига оид Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” ва Али Сафийнинг “Рашаҳот айн-ул ҳаёт”дан айрим қисмларининг муаллиф томонидан таржимаси ва бошқа манбалар илова этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти - 2009
121
Юклаб олишНақшбандия - камолот йўли
Баркамол инсоннинг тарбияси масаласига ёрдам берувчи таълимотлардан бири нақшбандиядир. Асарда нақшбандия таълимоти генезеси, Баҳоуддин Нақшбанднинг ирфоний таълимоти, тариқатнинг тадрижий ривожланиши, манбалар ва охирги тадқиқотлар таҳлили асосида ёритилган. Асарнинг охирида нақшбандия таълимотининг муҳим манбаи ҳисобланган “Рисолаи Ҳазрат Азизон” ва “Рисолаи Ҳазрат Мавлави Жомий” илова этилган. Асар тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан" нашриёти давлат корхонаси. - 2007
76
Юклаб олишНақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси
Ушбу монография тасаввуфнинг нақшбандия таълимоти ва тариқатидаги бунёдкор ғояларнинг моҳиятини очиб, баркамол инсон тарбияси жараёнида ундан фойдаланиш масалаларини ёритиб беради. Унда мавзуга оид манбалар, чет эл ва маҳаллий олимларнинг тадқиқотлари таҳлил этилган. Асар илмий тадқиқотчи ва тасаввуф таълимотини ўрганувчиларга мўлжалланган бўлиб, ундаги ғоялардан фалсафа, ахлоқшунослик, нафосатшунослик, диншунослик, маънавият асослари, миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойилла
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан" нашриёти давлат корхонаси. - 2007
96
Юклаб олишХожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва маънавий меъроси
Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойишининг ижроси мақсадида тайёрланди. Мазкур монографияда Бухорои Шарифнинг еттинчи пири Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўллари ва маънавий мерослари ҳақидаги манбалар асосида маълумот берилган. Монография ислом тарихи ва манбашунослиги, тасаввуф таълимотининг тадқиқотчилари ҳамда мазкур масалалар билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан" нашриёти давлат корхонаси. Тошкент - 2021
109
Юклаб олишБаҳоуддин Нақшбанд (манбалар таҳлили)
Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389) жаҳоншумул нақшбандия таълимотининг асосчисидир. Мазкур тўплам бу муборак зот таваллудларининг 700 йиллигига бағишланган. Тўпламда Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва таълимотини ёритувчи асосий манбалар ҳақида маълумот, уларнинг таржималари, изоҳ ва шарҳлари берилган. Тўплам ислом тарихи ва манбашунослиги, тасаввуф таълимотларининг тадқиқотчилари ҳамда мазкур масалалар билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
© «Sano-standart» Тошкент - 2019
120
Юклаб олишБаҳоуддин Нақшбанд Аврод
Нақшбандия баркамол инсоннинг тарбияси масаласига ёрдам берувчи таълимотлардан биридир. Рисолада нақшбандия таълимотининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўли ва таълимоти ҳақида илмий мақола, унинг “Аврод” рисоласи ҳақида маълумот, “Аврод” асари таржимаси, унинг изоҳ ва шарҳлари келтирилган. Рисола тасаввуф илми тадқиқотчилари ва кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
© «Sano-standart» Тошкент - 2019
110
Юклаб олиш