Муаллиф ҳақида

НАВРЎЗОВА ГУЛЧЕҲРА НЕЪМАТОВНА


(23.03.1952, Бухоро) – фалсафа фанлари доктори (2002), профессор (2010).

Бухоро шаҳар 10-сонли ўрта умумтаълим мактабини олтин медаль билан битирган (1969).

Бухоро Давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро Давлат университети)нинг тарих-география факультетини имтиёзли тугатган (1974).

Бухоро шаҳар 14-сон ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси (1974-1981), Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти «Фалсафа» кафедраси ассистенти (1981-1984), институт «Фалсафа» кафедраси катта ўқитувчиси (1984 – 1991), институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти (1991-1994), институт катта илмий ходими (1994-1996), институт тарбиявий ишлар проректори (1996-1997), институт маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректор (1997-2002), институт “Фалсафа” кафедраси мудири (2001-2005), институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири (2005-2011), институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори (2011).

“Ижтимоий муносабатлардаги уруғ-қабилавий иллатларнинг йўқотишнинг ўзига хос томонлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган (1990), “Нақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган (2002).

“Нақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси” (2005), “Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи” (Э.Зоиров, Г.Юнусова ҳаммуаллифлигида, 2006), “Нақшбандия – камолот йўли” (2007), “Баҳоуддин Нақшбанд” (2009), “Нақшбандия тушунчалари генезиси” (Х.Рахматова ҳаммуаллифлигида, 2010) монографиялари нашр этилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.А.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш аъзоси (2010-2011).

Г.Н.Наврўзова раҳбарлигида 3 та номзодлик диссертациялари ёқланган. У 2 киши докторлик диссертациясига илмий раҳбар. Наврўзова 100 дан ортиқ илмий мақола ва халқаро, республика анжумани материаллари муаллифи. Г.Н.Наврўзова Халқаро Антик Дунё (Antique World) илмий академиясининг академиги (28.01.2004). Ҳозирда Бухоро муҳандислик-технология институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори. Самарқанддаги фалсафа йўналиши бўйича докторлик ҳимояси ихтисослашган кенгаши ва Тошкент Ислом академияси фалсафа йўналиши бўйича докторлик ҳимояси ихтисослашган кенгашларининг аъзоси.

Бухоро Давлат Университетидаги 2 та шогирдлари Намозов Бобир – “Муҳаммад Порсо” ва Нарзиев Зубайдулло – “Ҳужвирий” ва Бухоро муҳандислик-технология институтидан Исаева Дилбар, Муродов Санжарларнинг докторлик ишлари ҳимояга тайёр. 2019 йилда “Баҳоуддин Нақшбанд (манбалар таҳлили)”, “Баҳоуддин Нақшбанд Аврод” асарлари ва “Бухорои шарифнинг етти пири”, “Ориф Ревгарий”, “Маҳмуд Анжир Фағнавий” рисолалари чоп этилди. Ҳозирги кунда “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” номли монографияси нашр этиш арафасида.

Оилали, 2 та ўғил, келинлари ва 6 нафар неваралари билан аҳил яшайдилар.

Mukammal.uz - Copyright 2021.